3 октябрь куни Ўрта Ер денгизида олти минг нафардан зиёд муҳожир қутқариб қолинди. Бу ҳақда Италия соҳил хавфсизлиги хизмати маълумотига асосланиб, “Франс Пресс” агентлиги хабар бермоқда.

Аввалроқ 5,6 минг муҳожир Ливия қирғоқларида қутқарилгани ҳақида хабар берилган эди.

Италия соҳил хавфсизлиги хизматининг маълум қилишича, муҳожирлар Европага 40 та қайиқда етиб олишга уринишган. Қайиқлардан бирида 725 нафар одам бўлган. Бир кун ичида жами бўлиб 6055 муҳожир қутқарилган.

Соҳил хавфсизлиги хизматининг хабарига кўра, 9 муҳожир ҳалок бўлган, ҳомиладор аёл ва ёш бола Лампедуза оролидаги шифохонага вертёлот ёрдамида етказилган.

Ўрта Ер денгизи орқали Италияга сузиб келаётган муҳожирлар, асосан, нигериялик, эритреялик ва бангладешликлар бўлган.