Кучли шамол туфайли юзлаб сайёҳлар Хитойдаги даоларнинг муқаддас Хуашань тоғида тунаб қолишларига тўғри келди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.

Воқеа 4 октябрга ўтар кечаси содир бўлган. Шамол кучайгани сабаб сайёҳларни 2 метр баландликка олиб чиқувчи канат ўз ишини тўхтатган. Телеканал маълумотига кўра, шу сабабга кўра, тоғда 200 сайёҳ тунаб қолган.

Хитойнинг «Жэньминь жибао» газетаси Facebook тармоғида эълон қилган маълумотига кўра, Хуашань тоғида 500 нафарга яқин сайёҳ қолиб кетган. Уларнинг кўпчилиги кекса ёшидаги кишилар, аёллар ва болалар бўлган. Уларни иссиқ шўрва, сув ва иссиқ кийим-кечак билан таъминлашган.

Эртасига эса дор йўли иш фаолиятини бошлаган ва сайёҳлар эсон-омон пастга тушиб олишган.

Маълумот учун, Хуашань даосизмда беш муқаддас тоғдан бири ҳисобланади. Унда кўплаб ибодатхоналар мавжуд. У Шэньси музофоти ҳудудида жойлашган.