WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг баёнот беришича, махфий маълумотларни эълон қилувчи сайт АҚШ президентлигига оид барча ҳужжатларни сайлов ўтказилишидан аввалроқ эълон қилади. Унинг сўзларига кўра, мазкур ахборотлар келгуси икки ярим ой мобайнида ҳар ҳафта эълон қилиб борилади. 

Бу ҳақда Ассанж сайт ташкил этилганлигининг ўн йиллиги муносабати билан ўтказган матбуот анжуманида сўз юритган. 

Унинг айтишича, ўтган йиллар мобайнида 10 млндан ортиқ ҳужжат, 10 млрд сўз ошкор қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ президентлиги учун сайловлар шу йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтади.