Афғонистон бўйича анжуман иштирокчилари Афғонистонга яқин 4 йил ичида 15,2 млрд доллар ажратишга ваъда бердилар, деб айтди халқаро ҳамкорлик ва тараққиёт масалалари бўйича еврокомиссар Невен Мимица.

"Мен биз бугун биргаликда Афғонистонга кейинги 4 йил ичида 15,2 млрд доллар миқдорида каттагина маблағни ажратишга қарор қилганимизни мамнуният билан эълон қиламан", деб айтди Мимица анжуман ёпилишида.