Айблов: Тошкент жамоат транспортида чиптачилар йўловчиларга қайтим бермаяпти

Жамият 05 Октябрь 2016 13153

Журналист Фозил Жабборов фейсбукдаги саҳифасида жамоат Тошкент шаҳри транспортидаги кўнгилсиз ҳолатдан шикоят қилди. Унда автобус кондукторларининг йўловчиларга қайтим қайтармаслик ҳолатлари кўп бор кузатилаётгани, қўполлик қилиши келтирилган. Муаллиф бу муаммо юзага келишида “Тошшаҳарйўловчитранс”ни айблаган.

Қуйида ушбу пост қайта нашр қилинган.

Йўл ҳақи 1300 сўм бўлди(ми)?
Уйимиздан “Дўстлик” метро бекатига қадар 10 дақиқалик йўл. Автобус бекати ундан яқинроқ. Ишга бирда метрода, бирда автобусда бориб келаман. Кўпинча метрода поезддан поездга алмашишни унча хушламай, 10, 28, 72, 148, 155-автобусларга чиқаман. Йўл ҳақи 1200 сўм бўлганидан бери, чиптачилар уни 1300 сўмга кўтариб олишган. Нима эмиш, 100 сўмлик қайтим йўқ эмиш! “Қайтимим йўқ эди, узр!”, десаям, майли дейсан. Лекин қачонки: “Йўл ҳақи 1300 сўм бўлганми?” деб сўраганингдан кейин тишини ғижирлатиб: “1200, қайтим йўқ”, дейди юзингга тарсаки ургандай бўлиб. Бир хиллари қайтими бўла туриб бермайди ҳам. Бугун эрталаб 28-автобусда шундай бўлди. Охири “безрайиб” 100 сўмимни сўраб олдим. Лекин кўпчилик йўловчи арзимаган бу пулни сўрашга уялганиданми ёки андиша қилганиданми, индамай қўя қолади. Бундай индамаслар бир кунда қанча бўлар экан, а? Улардан қанча фойда тушар экан? 100тадан 10 минг сўм, 1000тадан 100 минг сўм, 10 000тадан бир миллион сўм “соф фойда” қилса бўлади. Яхши бизнес! Тома-тома кўл бўлур, деб шуни айтишса керак-да! Бу пуллар қаерга кетаётганини сиз мендан кўра яхшироқ биласиз, биродарлар!

Назорат кучли бўлганиданми ё жетон сотувчиларнинг инсофидан қисмаганми, худога шукр, метрода бундай воқеани ҳеч кузатмадим. Менингча, уларда иш яхши йўлга қўйилган. Нега деганда, йўл ҳақи 1000 сўмдан 1200 сўмга кўтарилганидан бери метрода янги юз сўмликлар, икки юз сўмликлар ёки танга пуллар пайдо бўп қолди. Халқ ҳақига хиёнат қилмаётгани учун метрочиларнинг отасига раҳмат! Аммо “Тошшаҳарйўловчитранс”да ишловчиларнинг отасига раҳмат деёлмайман!

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар