АҚШнинг Сент-Луис шаҳрида яшовчи 102 ёшли Иди Симмс ўлимигача амалга оширмоқчи бўлган орзуси – қамалиш бўлган. 

Маҳаллий полициячилар туфайли Идининг орзуси рўёбга чиқди, деб ёзмоқда CNN.

Полиция вакилларининг айтишича, саҳналаштирилган ҳибсга олиш жараёни қоидали қилиб ўтказилди: момонинг ҳаракатланиши эркинлигига чеклов қўйилган, унинг қўлларига кишан солинган.

Полициячиларнинг таъкидлашича, пенсионер аёл "ҳибсга олиш вақтида" жуда ҳаяжонда бўлган ва полициячиларга орзусининг амалга ошгани учун миннатдорчилик билдирган.

"Бу олам ажойиб, фақатгина кўзни очиб, ён-атрофга боқиш керак", деб айтди момо.