“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонун ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг Асосий тадбирлар дастури, шунингдек, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ва ҳарбий қисм командирларининг тақдимномаларига мувофиқ вилоят ҳудуди бўйича сайлов участкалари тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

Вилоятда умумий сайловчилар сони бугунги кунда 1 млн 984 минг 247 нафарни ташкил этиши инобатга олиниб, 773та сайлов участкаси тузилди. Уларда сайловчилар сони 3000 нафаргача бўлишига эътибор қаратилди. Округ сайлов комиссиясининг бу ҳақдаги тегишли қарори маҳаллий матбуотда эълон қилинди.

"Мазкур сайлов участкалари маркази этиб белгиланган ва келгусида улар фаолият кўрсатадиган бинолар вилоят ҳокимлигининг махсус комиссияси томонидан ўрганилиб, белгиланган талаблар асосида жиҳозлаш ишлари давом этмоқда", дейди 2 – Андижон округ комиссияси аъзоси Шукурилло Икромов.

Мухбир: Элмурод Эрматов, Андижон