Microsoft компанияси асосчиларидан бири Билл Гейтс Forbes нашри бўйича 400 нафар энг бадавлат америкаликлар рўйхатининг энг юқори поғонасини эгаллади. Дональд Трамп эса бу рўйхатда 121 позицияга пастлаб кетди.

Нашрнинг маълум қилишича,  Гейтс 23 марта кетма-кет АҚШнинг энг бой одами бўлди. Унинг давлати 81 млрд долларга баҳоланган. 2-ўринни Amazon.com онлайн-дўкони асосчиси Жефф Безос 67 млрд долларлик бойлик билан эгаллаган. Ундан кейин Уоррен Баффет келмоқда, у 15 йил ичида биринчи марта 3-ўринни эгаллади.

Facebook асосчиси Марк Цукерберг юқори тўртликдан жой олди, унинг бойлиги 55,5 млрд долларни ташкил қилган. 

2016 йилги америкалик миллиардер рўйхатига АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп ҳам киритилди: у ўтган йилги 35-ўриндан 156-ўринга тушиб кетган, унинг бойлиги 3,7 млрд долларга баҳоланган.

2016 йилги 400 нафар энг бадавлат америкаликлар рўйхатининг энг қуйи поғонасини эгаллаган одамнинг бойлиги 1,7 млрд долларни ташкил қилган. Рўйхатдаги 10 фоиз миллиардер 21 та давлатдан келган муҳожирлардир. Рўйхатга шунингдек 22 нафар янги миллиардер киритилган.