Биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган тадбиркорлар жавобгарликдан озод бўлади

Ўзбекистон 05 Октябрь 2016 22669
Фото: mirror.co.uk

2017 йилнинг 1 январидан бошлаб молия ва хўжалик ишлари соҳасида илк бор қонун бузган тадбиркорлар жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод қилинади. Ундан ташқари Ўзбекистонда янги ва самарали валюта, банк ва солиқ бошқарув тизимлари ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонда келтирилган.

Ушбу ҳужжатга кўра, тадбиркорлар ўз ихтиёрлари билан қилган хатоларини тўғрилаб, етказилган зарарни белгиланган муддатда қоплаган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар қўлланилишидан озод этилади.

Шунингдек, 2017 йилдан бошлаб тадбиркорларга нисбатан тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш жазо чораси қўлланилмаслиги ҳам ушбу қарорда айтиб ўтилган.

«Кўрсатиб ўтилган нормалар тадбиркорлик субъектларини икки марта жазолашни истисно этибгина қолмай, балки биринчи марта ҳуқуқбузарликни содир этган ва ўз айбини ювган фуқароларга ўзининг тадбиркорлик фаолиятини салбий оқибатларсиз давом эттириш имконини беради, бу чора уларнинг ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантиришга ҳам йўналтирилган», — дейилади ҳужжатда.

Шу муносабат билан Жиноят кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, Солиқ кодексига ва бир қанча бошқа қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Олий Мажлиснинг икки палатасига тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган муассаса ташкил қилиш вазифаси топширилган.

Барча вазирликларга валюта бошқарувининг энг замонавий  механизмларини, самарали банк тизими ва солиқ бошқарувини ишлаб чиқиши белгиланган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4231 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5081 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20747 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49701 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3760 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 2223 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 4150 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2371 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3570 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3659 Технология
Кўпроқ янгиликлар