Болгарияда қалбаки пул ясовчилардан 3 млн евродан кўпроқ пул мусодара қилинди

Жаҳон 05 Октябрь 2016 3467
Фото: © EPA

Болгария махсус хизматлари Европол билан ҳамкорликда қалбаки пул ясовчи жиноий гуруҳни фош қилдилар. Махсус операция натижасида 9 киши қўлга олинди, улардан 3 млн евродан кўпроқ қалбаки пул мусодара қилинди, деб хабар бермоқда Болгария ички ишлар вазирлиги бош котиби Георгий Костовга иқтибос келтирган ҳолда News.bg портали.

Қалбаки пул ясовчилар қалбаки пулларни Пловдив шаҳридаги саноат ҳудудларидан бирида босишган. Болгария уюшган жиноятчиликка қарши кураш бош дирекцияси маълумотларига кўра, жиноий гуруҳнинг бир қисми қалбаки пуллар босиладиган хонада қўлга олинган. Шу ернинг ўзида 3 млн евродан кўпроқ қийматдаги тайёр банкноталар аниқланган. 

Гуруҳнинг бошқа қисми 50 ва 100 евролик қалбаки пулларни сотишга уриниш вақтида қўлга олинди. Иккита турли жойда қўлга олинган жиноятчилардан олинган қалбаки пул қиймати мос равишда 50 ва 100 минг еврони ташкил қилган. 

Европол ва болгар махсус хизматларининг операциялари София ва Пловдивда 4 ва 5 октябрь кунлари ўтди, бунга 5 ой давомида тайёргарлик кўрилган. 

Европол мутахассисларининг таъкидлашича, қалбаки пуллар сифати жуда юқори бўлган ва бу жиноятчиларнинг катта тажрибага эгалигини кўрсатади. Жиноятчилардан бири худди шундай жиноят учун 2006 йилда Германияда ҳибсга олинган бўлган.

Костовнинг айтишича, жиноий гуруҳнинг ҳаракатлари Европа Иттифоқининг молиявий барқарорлигига жиддий хавф туғдирган, чунки улар қалбаки пулларни 2015 йилдан бери Европанинг кўплаб давлатларида тарқатиб келганлар. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 52855 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 65246 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 160589 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 26693 Жамият
Бизнес-омбудсман президент девонида жойлаштирилади
Араблараро урушлар: замонавий дунёда араб мамлакатлари ўртасида бўлиб ўтган бешта йирик қуролли тўқнашув
18:09 5 Жаҳон
Кун фотоси: Озодбек Назарбеков Бишкекдаги ҳукуматлараро комиссияси мажлисида
Парвоз хавфсизлигини бузганлик учун жарималар қайта кўриб чиқилади
Тереза Мэй Трампнинг Шарлотсвилл бўйича позициясини танқид қилди
17:57 250 Жаҳон
Марказий банк 50 мингталик банкнотлар муомалага чиқарилишига шарҳ берди
Кўпроқ янгиликлар