Россия терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесов бугунги машғулотлар олдидан жамоада ҳомиладор футболчи борлиги ҳақида айтиб ҳазиллашган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берган.

«Жамоамизда ҳомиладор футболчи пайдо бўлган. Яна ортиқча 1,5 килограмм ҳам», — деган Черчесов. У гап нима ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган.

Россия терма жамоаси 9 октябрь куни Краснодарда, 33 минг томошабинга мўлжалланган маҳаллий стадионда Коста-Рикага қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Қайд этиш керакки, 3 октябрь куни терма жамоанинг асосий дарвозабони Игорь Акинфеев жароҳатлангач, унинг ўрнини «Анжи» посбони Александр Беленов эгаллаганди.

Манба: Tribuna.uz