«Кайзерслаутерн» жамоаси сафида Бундеслига иштирокчиси бўлган собиқ футболчи Марсело Плечни 793 килограмм марихуана сақлагани учун суд кутмоқда. Бу ҳақда ESPN хабар тарқатган.

40 ёшли бразилиялик футболчи 2015 йилнинг ноябрида ҳибсга олинган, унинг уйидан деярли 800 килограмм тақиқланган модда топилган. 

Бу иш бўйича суд Каскавел шаҳрида бўлиб ўтади.

«Мен таажжубдаман. Балки, у керак бўлмаган вақтда керак бўлмаган жойда бўлгани учун қўлга олингандир», –дея муносабат билдирган унинг собиқ жамоадоши Михаэль Клинкерт.