Аргентина ва ПСЖ ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария терма жамоадаги фаолиятини якунламоқчи бўлганлигини маълум қилди. 

"Месси терма жамоадаги фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилганидан кейин, мен ҳам шуни ўйлаб қолдим. Кетма-кет учта финалда мағлуб бўлиш, умуман бошқа нарса. Мен терма жамоадан кетишни ўйладим, бироқ рафиқам ва отам бундай қилмасликка кўндиришди. 

Аввалроқ мен психологга мурожаат қилмоқчи бўлдим, аммо буни ўзим енгиб ўтишим кераклигини тушундим. Агар яна бир маротаба финалда мағлуб бўлсам, терма жамоани тарк этаман", - дейди Ди Мария TyC Sports нашрига берган интервьюсида.