ЕИ Афғонистонга 1,2 млрд доллар миқдорида ёрдам тақдим этади

Жаҳон 05 Октябрь 2016 2746
Фото: ТАСС

Европа Иттифоқи Афғонистон ҳукуматига 1,2 млрд доллар миқдорида моддий ёрдам беради. Бу маблағлар ташкилотнинг донор мамлакатлари ҳисобидан тақдим этилади. Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари, Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини Брюсселдаги конференцияда маълум қилди.

"ЕИ Афғонистонга 1,2 млрд доллар миқдорида ёрдам ажратиш бўйича қарор қабул қилди. Бу конференция нафақат молиявий кўмак кўрсатиш мақсадида, балки Афғонистонни сиёсий томонлама қўллаб-қувватлаш истиқболларини муҳокама этиш мақсадида ҳам ташкил қилинди. Бу мамлакатда хавфсизликни таъминлаш унинг тикланиши учун муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади", дея Могеринининг сўзларини келтирган ТАСС ахборот агентлиги.

Унинг қайд этишича, ЕИнинг Афғонистон масаласидаги 2 кунлик конференциясида 70 давлат ва 30 ташкилотдан 100дан ортиқ делегация иштирок этмоқда.

Бундан олдинроқ, Афғонистонни қўллаб-қувватлаш режаси ҳақида Австралия ТИВ раҳбари Жули Бишоп маълум қилиб ўтганди. Унинг сўзларига кўра, расмий Канберра 2020 йилгача ҳар йили Кобулга 80 миллион Австралия долларидан (60 млн АҚШ доллари) ажратиб боради. Бундан ташқари, Австралия Афғонистонга жаҳон озиқ-овқат дастури доирасида 10 млн доллар беради.

"Биз Афғонистон яна халқаро терроризм ўчоғига айланиб қолмаслиги учун барча зарур чораларни кўришимиз керак", деган Бишоп ва Афғонистонда 270 нафар австралиялик ҳарбий сақлаб қолинишини билдирган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66470 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36830 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 185 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 165 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 1700 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 450 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 304 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1038 Ўзбекистон
Маккада Каъба ёпинғичи – Кисванинг кўргазмаси очилди
23:20 / 16.08.2017 1702 Жамият
Кўпроқ янгиликлар