Facebook ўзининг мессенжерига махфий ёзишмалар функциясини қўшди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ ахборот маркази сайтида маълум қилинди.

Таъкидланишича, Messenger’да end-2-end (у охиридан-бу охирига) шифрлаш пайдо бўлди. Бошқа фойдаланувчи билан махфий ёзишма олиб бориш учун тегишли бандни танлаб, янги чатни бошлаш лозим. Шунингдек, "йўқ бўлиб кетувчи" хабарларни жўнатиш имконияти пайдо бўлди, бундай хабарларга таймер қўйиш керак. 

Махфий чатлар қулф белгиси билан белгиланади. Таъкидланишича, бундай чатларда барча имкониятлар сақланиб қолади, бироқ гуруҳли тарзда махфий ёзишма ташкил қилиб бўлмайди. Facebook’нинг огоҳлантиришича, бундай чатни у яратилган қурилма орқалигина кўриш мумкин бўлади. Ижтимоий тармоқнинг хабар беришича, бу функция ҳозирча ҳамма қурилмаларда ҳам ишламайди.