Фитнес-трекерлар фойдасиз деб топилди

Технология 05 Октябрь 2016 3851
Фото: Engadget.com

Халқаро шифокорлар жамоаси фитнес-трекерлардан фойдаланиш жисмоний тарбия жадаллигига сезиларли даражада таъсир кўрсатмаслигини кўрсатиб беришди. Шу мавзуга бағишланган тадқиқот The Lancet Diabetes and Endocrinology журналида нашр этилди, бу ҳақида The Telegraph нашри қисқача хабар қилади.

Олимлар йил давомида 800 кишининг соғлиғи (оғирлиги, қон босими ва юрак уриш тезлиги) ва жисмоний фаолият интенсивлигини кузатиб боришди. Тадқиқот иштирокчиларининг айримлари фитнес-билагузук таққани учун пул мукофотлари ҳам олишди.

Дастлабки 6 ойда молиявий рағбатлантириш олган иштирокчилар жисмоний фаолликнинг ортганини қайд этишди. Бироқ бир йилдан сўнг уларнинг кўрсаткичи дастлабки даражага қайтди.

Пул мукофотини олмаган иштирокчиларда бир йил ўтиб, аэробик жисмоний фаоллик давомийлиги ўсиши кузатилди (ўртача ҳафтасига 16 дақиқа). Шунингдек, тадқиқот муаллифларининг сўзларига кўра, бу саломатликни сезиларли даражада яхшилаш учун  аҳамиятсиз кўрсаткич саналади.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар