Инсониятни ташвишга солувчи саволларга замонамиз олимлари жавоб беришди

Lifestyle 05 Октябрь 2016 29332

Инсоният келажаги - бутун дунё бўйлаб кўпчиликни ташвишга солувчи мавзу. Биз ва фарзандларимизни яқин ўн йилликларда нималар кутмоқда? Замонамизнинг етакчи олимлари бизни олдинда нима кутаётгани ҳақидаги асосий саволларга жавоб беришади. 

1. Инсоният Ер ташқарисидан қўним топа оладими?
                
Мартин Рис - инглиз космологи ва астрофизиги:

Ерни тарк этишга уринишнинг ҳеч қандай яхши томони йўқ. Унинг ўрнига диққатимизни шу ерда, бизнинг сайёрамиздаги дунё муаммоларини ҳал қилишга қаратсак, фойдадан холи бўлмасди. Бироқ ҳозирданоқ яқин юз йилликда хусусий инвестициялар эвазига Марс ва Қуёш тизимидаги бошқа бурчакларни ислоҳ қилишга уринувчи саргузашт ишқибозларидан иборат гуруҳлар пайдо бўлишига ишора қилинмоқда. 

2. Қачон ва қаерда ўзга сайёрадаги ҳаётни топиш мумкин?

Кэрол Клиланд - фалсафа фанлари профессори ва Корлорадо штати Университети қошидаги Астробиология маркази тадқиқотчиси

Агар Марс сайёрасида микроб ҳаёт бўлса, биз уни яқин 20 йил ичида топишимиз мумкин. Бироқ у шаклига кўра Ерга етарлича ўхшаш бўлиши керак. Агар ўзга сайёрадаги ҳаёт биз ўрганган ҳаётдан катта фарқ қилса, уни топиш анча қийин бўлади. Қизил сайёрада қолган ҳаёт, эҳтимол,  бизнинг роботлар етиши қийин бўлган жойлардадир. Сатурннинг йўлдоши бўлган Титан Қуёш тизимидаги энг кўп нарса ваъда қилувчи жой бўлиши мумкин. Бу йўлдош органик молекулаларга бой, лекин суюқ сувга эга эмас, у фавқулодда паст ҳарорати билан танилган. У ерда ҳаёт мавжуд бўлган тақдирда ҳам, Ердагидан сезиларли равишда фарқ қиладиган бўлади. 

3. Бир кун келиб олимлар танамиздаги барча тўқималарни сунъий тўқимага айлантира оладими?

Роберт Лэнгер - Массачусетс технология институти қошидаги Дэвид Кох Институти профессори

1995 йилда мен ва ҳамкасбим сунъий тўқималар, органлар ва ҳаттоки кўзи ожиз кишиларга кўриш имконини берувчи электроника яратишдаги ютуқлар ҳақида мақола ёзгандик. Бугунга келиб, буларнинг барчаси жорий маҳсулотлар кўринишида амалга оширилган. Шундай экан, яқин юз йил ичида инсон танасидаги ҳар қандай тўқимани шунга ўхшаш ёки айнан шундай намуналарга алмаштиришнинг уддасидан чиқамиз. Ҳозирги вақтда биз учун энг катта қийинчилик - бугунга қадар яхши ўрганилмаган мия тўқималарининг яратилиши ва регенерацияси. 

4. Инсоният келгуси 500 йилдан эсон-омон ўтиш учун қандай имконга эга?

Карлтон Кейвс - Нью-Мексико штатидаги Университетнинг физика ва астрономия соҳасидаги етук профессори:

Ишончим комилки, Homo sapiens'нинг омон қолиш имкониятлари анча юқори. Ҳаттоки энг кенг қамровли таҳдидлар - экологик фалокат ёки ядровий уруш ҳам инсониятни буткул йўқ қила олмайди.  

5. Инсон миясининг англаш хусусияти жиноий қонунчиликни ўзгартира оладими? 

Патриция Чёрчленд
фалсафа фанлари профессори, Сан-Диегодаги Калифорния университети нейрофанлар тадқиқотчиси

Кўпчилик миямизнинг атрофимизда содир бўлаётган воқеаларга мослашувчи сабаб-натижа аппарати эканини инкор қилмаса керак. Биз ҳаттоки қатор зўравонликларни амалга оширувчи жиноятчиларга ишора қилувчи белгиларни олдиндан аниқлай олганимизда, уларга эркин ҳаракатланиш тақиқлаб қўйиларди, чунки уларда жиноятчиликка мойиллик бор. Масалан, бирор бир жиноятчи кўпчиликни йўлдан уриб, қонунга зид иш қилса-ю, "мияси шундайлиги учун у айбдор эмас, шу боис уни озод қилиш мумкин" дейилса - жиноий қонунчиликда бундай қўпол "адолат"га ўрин йўқ. 

6. Қачонлардир онг табиатини тушунишга муваффақ бўлармиканмиз?

Кристоф Кох - Мия фаолиятини ўрганувчи Аллен Институти президенти

Кўплаб афсунгарлар, файласуфлар ва шунчаки гапдонлар онгнинг асл табиатини ўрганишнинг иложи йўқлиги ҳақида таъкидлашади. Мағлубиятни тан олувчи бундай сўзлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Инсоният тез орада онг фаолияти ва унинг ҳаётдаги ўрнини тушуниб етишини тахмин қилувчи кўплаб сабаблар бор. 

7. Инсоният сайёрага зиён етказмай яшай оладими?

Памела Рональд - Дэвисдаги Калифорния университети Геном маркази ва ўсимлик паталогияси бўлимининг профессори

Албатта. Қуйидагиларга амал қилсак, бунинг йўли осон: гўшт истеъмоли, донли экинлар чиқиндилари ва маиший чиқиндиларни камайтириш. Илғор дон технологияларини ишга тушириш, шунингдек истеъмолчиларга кўплаб мамлакатларда фермерлар дуч келаётган муаммолар ҳақида сўзлаб бериш. Қишлоқ хўжалик секторини молиялаштиришни ошириш ва шу соҳадаги ижтимоий-иқтисодий ва экологик омилларига диққатни қаратиш. 

8. Қоронғу материя нима эканлигини англармиканмиз?

Лиза Рэндалл - Ҳарвард университетининг физик-назариячиси ва космологи

Қанчалик ажабланарли бўлмасин, бу саволга жавоб қоронғу материя нима бўлиб чиқишига боғлиқ. Унинг баъзи шаклларини оддий моддалар билан алоқалари натижасида аниқлаш мумкин, қолган пайтда эса улар тутқич бермайди. Бошқаларини эса уларнинг галактикаларга ўхшаган улкан тузилмаларга таъсири туфайли аниқлаш мумкин. Бунга доир янги маълумотларни фақатгина кузатишлар ва тажрибалар жараёнида билиб оламиз. Бироқ шунда ҳам унинг натижасини олдиндан тахмин қилиш қийин. 

9. Альцгеймер касаллигига қарши дори топилармикан?

Рейза Сперлинг - Ҳарвард тиббиёт мактабининг неврология профессори 

Умид қиламанки, яқин ўн йилликда биз Альцгеймер касаллиги ривожланишини ўзгартириши мумкин бўлган муносиб дори воситасини ихтиро қиламиз. Бугунги кунда бу касалликнинг белгилари пайдо бўлмасиданоқ уни даволаш имкониятига улкан ресурслар йўналтирилган. Ахир деминацияни 5-10 йилга тўхтатиб қолишга муваффақ бўлинса, аксарият кекса кишилар ўз ҳаётларининг сўнгги паллаларида ҳатто рақс тушишлари мумкин бўлади. 

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар