Италия қирғоқ мудофааси 4 октябрь куни Европага етиб олишга уринган ливиялик муҳожирлардан 28 нафарининг жасадини топди. Бу ҳақда AFP хабар қилди.

Улардан 22 нафарининг жасади мингга яқин одамни олиб кетаётган уч палубали ёғоч кемадан топилган. Ҳалок бўлганлар қуйи палубаларда нафаси қайтиб жон бергани тахмин қилинган.

3 октябрь куни Европа соҳилларига резина қайиқларда етиб олишга уринган 6 мингга яқин киши қутқарилгани ҳақида хабар берилганди. Улар асосан африкаликлар бўлган.

Қайд этиш керакки, жорий йилнинг 9 ойида Ўрта Ер денгизи орқали Европага етиб олишга ҳаракат қилган кишилар сони ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 60 фоизга кам бўлди.

Ўтган шу вақт давомида Европага денгиз орқали етиб келган 3021486 киши бошпана сўраган. Уларнинг аксар қисми Италия ва Грецияда жойлашган.