Карлуш Кейруш эртанги ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси кучига баҳо берди

Спорт 05 Октябрь 2016 9721

Жаҳон чемпионати 2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Эрон учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб Эрон бош мураббийи Карлуш Кейруш саволларга жавоб берди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди.

"Ўзбекистон мамлакатига, Ўзбекистон Футбол Федерацияси, ўзбек журналистларига саломларимни йўллайман ва бизга кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчилигимни билдираман. Тошкентга учинчи марта Эрон мураббийи сифатида келдим. Бундан жуда хурсандман. Эртага гуруҳимиздаги энг яхши жамоага қарши ўйнаймиз. Сабаби Ўзбекистон дастлабки 2 турдан сўнг, гуруҳ пешқадами бўлиб турибди. Умид қиламанки, биздан кутилаётган ижобий натижани Эронга олиб боришга ҳаракат қиламиз.

Жароҳатлар футболнинг ажралмас қисми. Терма жамоада Дежагоҳ, Жаҳонбахш ёки Шожаийдан кучлироқ юлдуз бор. Бу юлдузнинг номи - жамоа. Бу футболчилар ҳақида иккита хабар айтишим мумкин. Бири яхши ва бири ёмон. Яхшисидан бошлайман: эртага бу футболчилар майдонга тушишга тайёр. Бу – Эрон учун яхши хабар. Ёмон хабар: бу футболчилар эртага майдонга тушишга тайёр. Бу -  Ўзбекистон учун ёмон хабар.

Эрон терма жамоасида ҳозир жуда кучли футболчилар жамланган ва термага чақирув олган барча футболчилар исталган вақтда жамоага ёрдам беришга тайёр.

Бугунги кунда Эронда футболчилар борасида муаммо йўқ. Бу мамлакатда футбол йилдан йилга ўсишга эришмоқда. Мен термага келганимда бир нафар футболчи Европа клубларида ўйнарди. Ҳозир эса 11 нафар футболчимиз Европа қитъасида ўйнамоқда”, - дейди Карлуш Кейруш.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар