Қирғизистонда Ўзбекистон Президентилиги учун сайлов кампанияси муҳокама қилинмоқда

Жамият 05 Октябрь 2016 5623

Қирғизистоннинг Svoboda.kg ахборот-таҳлилий сайти Ўзбекистон Республикасида бўлажак Президентлик сайлови хусусида мақола эълон қилинди. 

Унда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (МСК) «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонуннинг 24-моддаси ва «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида»ги қонуннинг 5-моддасига мувофиқ, 2016 йилги президентлик сайловида иштирок этиш юзасидан ариза топширган сиёсий партияларнинг мурожаатлари ва ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловларга Ўзбекистондаги 4та сиёсий партияга ҳам рухсат берган. 

Мақолада қайд этилишича, МСК сиёсий партияларнинг барча ваколатли вакилларига шу ҳақдаги гувоҳнома ва ўрнатилган намунадаги имзо тўплаш варақаларини топширган. 

Порталнинг ёзишича, ЎзЛиДеП партиясидан – Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» миллий демократик партиясидан – Сарвар Отамуратов, Ўзбекистон ХДПдан – Ҳотамжон Кетмонов ва «Адолат» социал-демократик партиясидан  – Наримон Умаров номзоди илгари сурилган. Мазкур номзодлар, 2016 йил 14-15 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган партияларнинг қурултой ва съездларида тасдиқланиши лозим. 

Svoboda.kg нашрининг таъкидлашича, Ўзбекистондаги президентлик сайловолди кампанияси ошкоралик ва шаффофликка асосланган. МСКнинг фаолияти эса, қонунга тўлиқ риоя қилинган ҳолда ҳамда сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Дастурга мувофиқ ташкил этилган, деб ёзмоқда jahonnews.uz сайти.
 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар