Клинтоннинг сафдоши Путинни диктатор деб атади

Жаҳон 05 Октябрь 2016 12997
Фото: © РИА Новости

АҚШ президентлиги сайловларида демократларнинг вице-президентлигига номзод бўлмиш Тим Кейн Россия раҳбари Владимир Путинни диктатор сифатида билишини билдирди. У бу ҳақда ўз оппоненти, республикачилар вакили Майкл Пенс билан дебат чоғида айтган.

У журналист қизнинг Россия ва АҚШ муносабатларидаги муаммо ҳақидаги саволига жавобан бу муаммо сабабчиси сифатида Путинни кўрсатган. Кейн шунингдек, россияликлар президенти "етакчи эмас, диктатор" эканини қўшимча қилган.

«Бунга қўшилмайдиганлар Россия тарихи ва Владимир Путинни яхши билмайдиганлардир. Ҳиллари Клинтон унинг қанақалигини аниқ билади», — деган Кейн.

Демократ сиёсатчи АҚШ президентлигига республикачилардан номзод бўлмиш Дональд Трамп ва унинг сафдоши Майкл Пенс Путинни алқаётгани ҳақида гапирган. Буни Пенс инкор қилган.

Қайд этиш керакки, республикачилар вакили, россияликлар президенти америкаликлар президенти Барак Обамадан кучлироқ эканини айтиб ўтганди.

Кўпроқ янгиликлар