Қодиров Чеченистон раҳбарлигига киришади

Жаҳон 05 Октябрь 2016 9355

Бугун 5 октябрь куни Рамзон Қодировнинг Чеченистон раҳбари лавозимини бошлаши муносабати билан тантанали маросим бўлиб ўтади. Қодиров ушбу лавозимга илк маротаба тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан сайланди. Тантаналар республика пойтахти Грозний шаҳрида бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги. Таъкидланишича, бу сана Қодировнинг 40 ёшга тўлиши ва Грозний шаҳрининг 198 йиллигига ҳам тўғри келган. 

18 сентябрда бўлиб ўтган ягона сайлов кунида 13 йилда илк маротаба Чеченистон раҳбари бевосита сайловларда халқ томонидан сайланди. Унда, 97,94 фоиз сайловчи Қодиров номзодига овоз берган. 

Айтиш жоизки, Қодиров илк марта республикани 2007 йил 5 апрелида бошқаришни бошлаган. Ўшанда у эндигина 30 ёшга қадам қўйган эди. Давлат раҳбари Владимир Путиннинг тавсияси билан Чеченистон парламенти унинг номзодини тасдиқлаганди. 

2007 йил охирида ўтказилган умумхалқ референдумида республика раҳбари ваколатлари муддати 4 йилдан 5 йилга узайтирилди. 

2011 йилда эса, у президент Дмитрий Медведевнинг тавсиясига биноан ўз лавозимини сақлаб қолганди. 2013 йилда Чеченистон парламенти республика раҳбарини парламент эмас, бевосита сайловлар орқали сайлаш тўғрисида қонунни қабул қилди. Шундан сўнг, ўтказилган илк умумхалқ сайлови Қодиров чечен халқининг ишончини қозонганини исботлади. 

Шу куни Грозний шаҳар куни муносабати билан йирик байрам тадбирлари, турли хил кўнгилочар томошалар, концертлар ташкил этилиши хабар қилинмоқда. 

Кўпроқ янгиликлар