МСК ва Давлат бошқарув академияси ҳамкорлигида президентлик сайлови аҳамиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон 05 Октябрь 2016 2894

2016 йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази хабар берган.

Давра суҳбатида Марказий сайлов комиссияси аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчилари, ҳуқуқшунос олимлар, сайлов ҳуқуқи бўйича экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов мамлакатимизда мустақиллик йилларида сиёсий, давлат ва ҳуқуқий тизим босқичма-босқич модернизация қилиниши самарасида юксак демократик талабларга мос миллий сайлов тизими яратилганини таъкидлади. Фуқароларнинг шу аснода давлат ва жамият ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи тўлиқ таъминланмоқда. Бунда Конституциямиз ва қонунларда умумэътироф этилган норма ва принциплар асосида шакллантирилган сайловларни ўтказишнинг демократик принциплари мустаҳкамлаб қўйилгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига жамиятни ислоҳ қилиш ва демократлаштириш янада чуқурлашган, ижтимоий фаоллик ўсган, фуқароларнинг масъулияти ҳамда ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотларга, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтларига талабчанлиги ошган бир шароитда тайёргарлик кўрилмоқда. Бунда Марказий сайлов комиссияси қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастурига қатъий равишда риоя қилинмоқда.

Тадбирда мамлакатимизда сайлов умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ихтиёрийлик асосида очиқ ва ошкора ўтказилиши алоҳида қайд этилди. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга 2015 йилда киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга биноан, сайловолди ташвиқоти нафақат сайлов куни, балки овоз бериш бошланишидан бир кун олдин ҳам олиб борилмайди.

Таъкидланганидек, сайлов жараёнининг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари сайловга тайёргарлик жараёнида фаол иштирок этмоқда. Бугунга қадар Марказий сайлов комиссияси томонидан 500дан ортиқ хорижий ва миллий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари аккредитациядан ўтганлиги фикримизнинг ёрқин далилидир.
Сайлов комиссияларининг барча тадбирлари журналистлар иштирокида ўтказилмоқда. Мавзуга оид телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар мунтазам эфирга узатилмоқда, сайловчиларга сайлов жараёни босқичларини тушунтирадиган роликлар намойиш этилмоқда. Сайлов кампанияси босма ва интернет-нашрларда ҳам кенг ёритилмоқда.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар бўлажак Президент сайловининг аҳамияти, сайлов кампаниясини очиқ ва ошкора олиб боришнинг асосий мезонлари, сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти ҳақида батафсил сўзлаб беришди.

Ўзаро мулоқот ва фикр алмашиш шаклида ўтказилган тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар