Nokia янги ҳамёнбоп Android-смартфонлари билан бозорга қайтади

Технология 05 Октябрь 2016 7707

Nokia компанияси 2016 йилнинг охирида жаҳон бозорига қайтади. Инсайдерларнинг таъкидлашича, компания бирйўла бир неча смартфонларни тақдим қилади. Ҳамёнбоп моделлардан бири ҳақидаги маълумот машҳур Geekbench бенчмаркида пайдо бўлди. 

Ишлаб чиқарувчи жорий йилда iPhone 7, Samsung Galaxy Note 7 ва шу каби бошқа смартфонларга рақиб бўла оладиган қурилмаларни намойиш қилмайди. Nokia компанияси оддий ва ишончли бюджет қурилмаларга урғу беради. Компаниянинг бир неча смартфон ҳамда бир ёки икки планшет тақдим этиши кутилмоқда. 

Бенчмаркда Nokia D1C код номи остидаги смартфон ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Мазкур қурилма бир ядровий синовда 656 балл, кўп ядровий синовда эса 3120 балл тўплашга муваффақ бўлган. 

Манбага кўра, смартфонга 8-ядровий 64 бит'ли Qualcomm Snapdragon чипсети ўрнатилган. Қурилманинг оператив хотираси - 3 Гб. Маълум бўлишича, смартфон Android 7.0 Nougat бошқаруви остида ишлайди. 

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг май ойида Nokia ва HMD Global Oy (бу ҳам Финляндия компанияси) ўзаро шартнома имзолашган. Унга кўра, HMD Global Oy компанияси Nokia қурилмаларни ишлаб чиқаради. Афсонавий ишлаб чиқарувчи 2014 йилда ўз мобил бизнесини Microsoft'га сотган.  Битимга кўра, Microsoft 2016 йилнинг охирига қадар Nokia бренди остида смартфонлар ишлаб чиқармайди. 
 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20371 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49455 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1836 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 902 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2361 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1574 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2467 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2697 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3923 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3756 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар