Caelus Energy компанияси Аляскада йирик нефть кони аниқлагани ҳақида хабар қилган. Бу ҳақда Wall Street Journal ёзмоқда.

Компаниянинг маълум қилишича, нефть захираси Шимолий ярим қутб доирасидан 300 миль (480 км.дан ортиқ) масофада аниқланган. У ердан 1,8-2,4 миллиард баррель нефть (240-321 млн тонна) қазиб олиш кутилмоқда.

Агар бу кўрсаткичлар рост бўлиб чиқса, унда 2015 йил Exxon компанияси Жанубий Америкадаги Гайана соҳилларида аниқлаган углеводород манбасидан ҳам кўпроқ кон аниқланган бўлади. Компания берган маълумотга кўра, янги очилган манбадан суткасига 200 минг барррел нефть олиш имконияти туғилади.