Сингапурнинг Underwater World океанариумида скат профессионал дайвер Филипп Ченни ўлдирди.

Океанариумга эгалик қилувчи Haw Par Corporation компанияси маълумотларига кўра, ғаввоснинг ўлими фожиали бахтсиз ҳодиса бўлган. Скат Ченга ҳужум қилиб қолган. Чен олинган жароҳатлардан шифохонада вафот этган. Полицияда таъкидланишича, бу ҳодиса Сингапурда юз берган биринчи шундай ҳодиса бўлди.

Бир вақтлар машҳур бўлган Underwater World океанариуми 2016 йилда бошқа океанариумлар билан рақобат қила олмагани учун ёпилган. Филипп Чен денгиз жонзотлари янги жойга кўчириб ўтилмагунча уларга қараб юрган 10 ходимдан бири бўлган. Чен океанариумда у 1991 йилда очилгандан бери ишлаган ва дайверлар жамоасини бошқарган.

Скатлар одатда тропик сувларда яшайди. Уларнинг думида заҳар билан қопланган ўткир тишлари бўлиб, денгиз жонзоти ундан хавф вақтида ҳимояланиш воситаси сифатида фойдаланади. Скатлар одамларга камдан-кам ҳужум қилади.

2006 йилда скатнинг юрак соҳасига зарба бериши натижасида австралиялик машҳур табиатшунос ва телебошловчи, "Тимсоҳлар овчиси" сериали орқали шуҳрат қозонган Стив Ирвин ҳалок бўлган. Бу фожиа сув ости олами ҳақида фильм олинаётган вақтда юз берган.