2016 йилнинг 4 октябрь куни Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жан-Питер Олтерс бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюрди. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.

Делегация таркибига Жаҳон банкининг бошқа вакиллари ҳам киришди. Жаҳон банки вакиллари Ўзбекистонда иш жойларини кенгайтириш ва янги иқтисод жараёнларда кўникмаларни яхшилаш лойиҳаси доирасида маслаҳатлашувлар ўтказиш учун Ўзбекистонга келишди.

Учрашув давомида IUT ва Жаҳон банки вакиллари олий ўқув юртида мутахассислар тайёрлаш ва ўқишларини битирганлардан кейин уларни иш билан таминлаш масалаларини муҳокама этдилар.
Учрашув давомида Жаҳон банки вакиллари Ўзбекистондаги олий таълим тизими, IUTда ўқув жараёни ва битирувчиларни иш билан таминлаш масалаларига оид саволларига жавоб олдилар.