Оқ уйда Сурия ҳукумат қўшинларига эҳтимолий зарбалар бериш муҳокама қилиниши бошланади, йиғилишда миллий хавфсизликка жавоб берувчи юқори лавозимли амалдорлар иштирок этади. Бу ҳақда Washington Post нашри ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, АҚШ миллий хавфсизлик идоралари бир неча ҳафтадан бери АҚШ президенти Барак Обамага тақдим қилишлари мумкин бўлган, Суриядаги ихтилофни ҳал қилиш бўйича эҳтимолий қадамларни муҳокама қилишмоқда. Бу масала энди Оқ уйда кўтарилади. Бироқ нашрнинг таъкидлашича, Обама кескин қарорлар қабул қилмаслиги эҳтимоли катта.

Муҳокама қилинадиган чоралар орасида Сурия ҳарбий-ҳаво кучларининг учиш-қўниш полосаларига авиазарбалар бериш таклиф қилинган. Таъкидланишича, юқори лавозимли амалдорлардан бири зарбаларни ошкор этмасдан беришни таклиф қилган. Унинг фикрича, бу қарор БМТ Хавфсизлик кенгаши рухсатисиз авиазарбаларни беришни бошлаганлик учун танқиддан қочишга имкон беради. 

Оқ уйда кайфият Сурияда қатъий ва тезкор қарорларни қўллаб-қувватлаш томон ошмоқда. Бироқ шу билан бирга кескин чоралар шубҳа остига олинмоқда.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова АҚШда Сурия бўйича аниқ позиция йўқлигини айтганди.