Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 5 октябрь, чоршанба куни Брюсселда Евроиттифоқнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Федерика Могерини билан музокаралар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан қўшма институтларнинг бўлажак мажлислари жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» минтақалараро учрашуви якунлари ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилди.