АҚШ Давлат департаменти Россиянинг ядро соҳасида ҳамкорликни тўхтатганидан афсус билдирди

Жаҳон 06 Октябрь 2016 5692
Фото: © AP

АҚШ Давлат департаменти Россиянинг ядро соҳасидаги илмий ҳамкорлик бўйича келишувни бир томонлама тўхтатганидан афсус билдирди, дея хабар қилмоқда Reuters агентлиги.

5 октябрь куни Россия ҳукумати РФ ва АҚШ ҳукуматлари ўртасида ядро соҳасида ва «Росатом» давлат корпорациясининг АҚШ энергетика вазирлиги билан ҳамкорлик қилишига оид келишувни тўхтатган эди. 

Россия давлат раҳбари Владимир Путин эса 3 октябрда Россия ва АҚШ ҳукуматлари ўртасидаги плутонийни қайта ишлаш бўйича келишув ижросини тўхтатиш тўғрисидаги фармонга имзо чекканди. 
 

Кўпроқ янгиликлар