Америкалик ҳарбийлар ИШИД террорчилик гуруҳи назорат қилиб турган Ироқнинг Мўсул шаҳрига ҳужум қилишда таянч бўладиган база қурилишини бошлаб юборишди. Бу ҳақда 6 октябрь куни Milliyet нашри хабар берган.

Муҳофаза пунктлари Мўсулдан 15 км. узоқликда бўлади ва ҳужум қилувчи кучлар учун ўта муҳим стратегик вазифани ўтайди. Кутилганидек, америкалик жангчилар 10 октябрдан сўнг ҳужумга ўтишади.

Курд командирларидан бирининг сўзларига кўра, Мўсул учун кечадиган жанглар ИШИД билан бўлаётган курашда кескин бурилиш ясаши мумкин. Чунки айни дамда шаҳар жангарилар учун муҳим муҳофаза пункти ҳисобланади.