Мутлақ жанг чемпионатида (UFC) ўрта вазнда иштирок этган америкалик жангчи Жош Самман бир неча кун кома ҳолатида бўлгандан кейин вафот этди. Бу ҳақда TMZ хабар бермоқда. 

30 сентябрда жангчи Флорида штати, Таллахассидаги квартирасида беҳуш ҳолда топилган. У билан бирга хонада унинг ринг-анонсери ва дўсти Трой Киркинбург ўлик ҳолда топилган. Воқеа жойига келган шифокорлар спортчини шифохонага олиб кетишган ва унинг дўсти вафот этганини қайд қилишган. Маълум қилинишича, 28 ёшли Самманга гиёҳванд моддалар передозировкаси ташхиси қўйилган, бироқ кейинроқ шифокорлар унинг организмида гиёҳванд моддалар изларини аниқлашмаган. 

Жош Самман UFC’га "The Ultimate Fighter" реалити-шоусининг 17-мавсумидаги иштироки туфайли қабул қилинган. У 16 та жанг ўтказиб, улардан 12 тасида ғалаба қозонганди.