БМТда бош котиб лавозимига расмий номзод номи эълон қилинади

Жаҳон 06 Октябрь 2016 6561
Фото: © РИА

БМТ Хавфсизлик кенгаши 6 октябрда халқаро ташкилотнинг бош котиби лавозимига расмий номзод номини эълон қилади. Бош котибни сайлашдаги охирги қадам БМТ Бош ассамблеясида номзодга овоз бериш бўлади. Ҳозирча овоз бериш санаси белгиланмаган.  

Ушбу лавозимга курашдаги етакчи номзод номи 5 октябрда эълон қилинди. Овоз беришнинг 6-раундидан кейин Хавфсизлик кенгашининг барча 15 аъзоси ягона номзод Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерриш бўлганини журналистларга маълум қилишди. Гутерриш 2005-2015 йиллар давомида БМТнинг қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари лавозимини эгаллаган. Ҳал қилувчи 6-раундда Гутерриш 13 овоз олди, бирорта ҳам қарши овоз олмади. Хавфсизлик кенгашининг 2 аъзоси бетараф қолди.

"БМТ Хавфсизлик кенгашида расмий овоз бериш соат 10.00да (Тошкент вақти билан 19.00да) бўлиб ўтади", деб маълум қилди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин.

БМТ бош котиби расмий вакили ўринбосари Фархон Ҳақнинг маълум қилишича, Хавфсизлик кенгашидан номзод бўйича тавсия олингандан сўнг, БМТ Бош ассамблеяси раиси Бош ассамблеянинг барча 193 аъзосининг овоз бериши санасини белгилайди. Ҳақнинг айтишича, 10 йил аввал ҳозирги бош котиб сайланганда бу жараён бир кунда юз берган, яъни аввал Хавфсизлик кенгаши, сўнгра Бош ассамблея овоз берган.

БМТ бош котиби лавозимига 13 киши кураш олиб борди, улардан 7 нафари аёл киши бўлган. Гутерриш овоз беришнинг 1-раундиданоқ етакчиликни қўлга олганди.

БМТнинг янги бош котиби ўз мажбуриятларини 2017 йил 1 январдан бажаришга киришади. Амалдаги бош котиб Пан Ги Муннинг ваколатлари 2016 йил 31 декабрда ниҳоясига етади. У бу лавозимни 2 та беш йиллик муддатдан сўнг тарк этмоқда. 

 

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71397 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37179 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21532 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81213 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61909 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 709 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 536 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 559 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 247 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 532 Маданият
Кўпроқ янгиликлар