Эквадорда адвокат терма жамоа футболчисини бутун мамлакатга шарманда қилиш билан таҳдид қилди

Спорт 06 Октябрь 2016 3270
Фото: twitter.com

Эквадордаги спорт мажмуасида суд нозирлари полициячилар билан биргаликда пайдо бўлиб, ордер кўрсатиб, «Эвертон» футболчиси Эннер Валенсия машғулотларни тўхтатиши кераклигини айтишди.

Валенсия ўзининг 5 ёшли қизига алимент тўлашдан қочишда айбланмоқда. Қизчанинг онаси манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокатларнинг билдиришича, футболчи собиқ оиласига 17 минг доллар бериши керак ҳисобланади.

«Агар бу одам етарлича пул топаётган бўлсаю, ҳар ойда маошининг бир қисмини қизчаси учун ажратмаса, бу ҳақда бутун Эквадор билиб олади», — деган адвокат Поль Марин.

Кўпроқ янгиликлар