Фаластин БМТ ташкилотига аъзо бўлиш масаласини яна кўтаради

Жаҳон 06 Октябрь 2016 3185
Фото: © Flickr

Фаластиннинг БМТдаги доимий кузатувчиси Риёз Мансур Фаластин давлати БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан халқаро ташкилотнинг тўлақонли аъзоси мақомини олиш масаласи бўйича маслаҳатлашувларни қайта бошлаши ҳамда Исроил оккупацияси тўхтатилишига қаратилган резолюциянинг қабул қилинишига эришишга яна ҳаракат қилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги. 

"Биз Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан Исроил қишлоқлари бўйича резолюция қабул қилиниши мақсадида маслаҳатлашувлар бошлаймиз", деб айтди Мансур.

Мансурнинг айтишича, Фаластин делегацияси бу масалани Хавфсизлик кенгашида араб давлатларини билдирувчи Миср делегацияси ҳамда октябрда Хавфсизлик кенгашига раислик қилаётган Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин билан муҳокама қилади.

"Бундан ташқари, биз Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан бизнинг БМТга қабул қилинишимиз масаласига қайтиш бўйича маслаҳатлашув ўтказамиз. Бу етакчиларимиздан кўрсатма олинган иккита масаладир", деб қўшимча қилди Мансур. 

Фаластин БМТда кузатувчи давлат мақомини олган, унга тўлақонли аъзо мақомини олиш учун Хавфсизлик кенгашининг розилиги керак. Айни вақтда Исроилнинг бош иттифоқчиси ҳисобланувчи ва Хавфсизлик кенгашининг исталган қарорини блоклаб қўя оладиган АҚШнинг позицияси сабабли бунинг имкони бўлмаяпти.

Фаластин давлати расман 135 та давлат томонидан тан олинган ҳамда Араб давлатлари лигаси таркибига киради.
 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33942 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72105 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10423 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 135971 Жамият
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 236 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2375 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 990 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 6025 Спорт
Эрдўған Германия ташқи ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 2614 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар