Гуруҳ пешқадами Ўзбекистон терма жамоаси бугун Эронга қарши майдонга тушади

Спорт 06 Октябрь 2016 4339
Фото: The-uff.com

Бугун, Жаҳон чемпионати саралаш босқич ўйинларининг навбатдаги тур учрашувлари ўтказилади.

Жумладан, Осиё қитъасида ҳам навбатдаги учрашувларга старт берилади. “А” гуруҳида пешқадамлик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси 6 октябрь санасида ўзининг навбатдаги учрашувини ўтказади. Бу сафарги рақиб – Эрон терма жамоасидир. Чиндан ҳам гуруҳнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйин бўлиб ўтади.

Мазкур учрашув 18:00да “Бунёдкор” стадионида старт олади. Ҳозирда Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ўз гуруҳида 6 очко билан етакчилик қилмоқда. Эрон ҳисобида эса 4 очко бор. Мазкур ўйин олдидан терма жамоа таркибида ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Одил Аҳмедовнинг майдонга тушиши сўроқ остида қолган эди. Бироқ у ўйиндан олдинги сўнгги машғулотларда иштирок этди. Шундай қилиб, терма жамоа сардори Эронга қарши ўтказиладиган учрашувда майдонга чиқиш имкониятига эга бўлмоқда. 

Ўзбекистон - Эрон (18:00)

Ҳакамлар: Бенжамин Уильямс, Дэвид Уэлш, Натан Макдоналд. Тўртинчи ҳакам – Жаред Жиллет (Австралия).

Кўпроқ янгиликлар