Кариб ҳавзаси давлатларида "Мэтью" тўфони оқибатида 25 киши ҳалок бўлди

Жаҳон 06 Октябрь 2016 3247
Фото: REUTERS

Кариб ҳавзаси давлатларида "Мэтью" тўфони оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, 19 киши Гаитида, 4 киши Доминикан Республикасида ва яна бир кишидан Колумбия ҳамда Сент-Висенте ва Гренадинларда ҳалок бўлган. 

Тўфон айни вақтда Багам ороллари томон йўналмоқда ҳамда АҚШнинг бир нечта штатлари, жумладан Флорида, Жоржия, Шимолий ва Жанубий Каролина штатларига хавф солмоқда. 

 

Кўпроқ янгиликлар