«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике жамоа ҳимоячиси Алеиш Видаль кетишини истамоқда.

Sport.es нашрида хабар қилинишича, Энрике клуб спорт директори Роберт Фернандесдан ушбу футболчини қишки трансферлар вақтида сотиш вариантларини кўриб чиқишни сўраган. Видаль унинг ишончини оқламагани ва уни норози қилгани айтилмоқда.

Лекин «Барселона» президенти Жозеп Бартомеу футболчини ҳар қандай нархга ҳам сотиб юборвермаслигини билдирган. Клуб раҳбарияти Энрикега футболчи учун сўралган миқдордаги маблағ таклиф этилса, уни сотишлари ҳақида маълум қилган.