Мексикада қурбонларини антиқа йўл билан тузоққа илинтирган жиноий тўда етакчиси қўлга олинди

Жаҳон 06 Октябрь 2016 10427
Фото: profi-news

Мексика полицияси "хўрак" сифатида аёллардан фойдаланиб одамларни ўғирлаган жиноий тўданинг икки эҳтимолий аъзосини ҳибсга олди.

Тўдага ишлаган аёллар ўз қурбонларини ижтимоий тармоқлар орқали авраб, учрашувга таклиф қилишган. Воқеа жойида қурбонни тўданинг қолган аъзолари ўғирлаб кетишган.

Жиноятчилар ўз қурбонлари учун ўлпон талаб қилишган ва баъзида ҳаттоки пуллар берилгандан кейин ҳам уларни ўлдиришган. 

Тўданинг етакчиси ва яна бир гумонланувчи Веракрус штатидаги Коатцакоалкос шаҳрида қўлга олинган.

Тўда ҳаммаси бўлиб 12 та ўғирлик ҳолатида гумон қилинмоқда.

Мексика ҳукумати маълумотларига кўра, жорий йилнинг январидан августигача мамлакатда 867 та одамларни ўғирлаш ҳолати қайд қилинган. Бунда 92 та бундай жиноят айнан Веракрус штатида содир этилган.

 

Кўпроқ янгиликлар