МФЙ раиси ер билан боғлиқ масалада жиноят қилгани сабаб қўлга олинди

Жамият 06 Октябрь 2016 5960

Янгиқўрғон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг раиси Маликжон Қорабоев (исм-фамилиялар ўзгартирилган)нинг жиноий қилмишлари тафсилоти айрим эътирозларга сабаб бўлди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.

2015 йилнинг куз кунларидан бирида М.Қорабоев ҳамқишлоғи Исмоил Саидовни учратиб қолади. И.Саидов унга ер керак эканлигини айтади. Орадан маълум бир кун ўтиб,  М.Қорабоев И.Саидовни ўз хонасига чақиртиради.

Унга “Водий гавҳари” фермер хўжалиги ер майдонидан бир гектарини фермер билан келишган ҳолда номига расмийлаштириб беришини, фақат бунинг учун 1500 АҚШ доллари харажати бор эканлигини айтади.
И.Саидов эртаси куни айтилган пулларни олиб келиб беради.

Бироқ орадан ойлар ўтса ҳамки, М.Қорабоев ваъдасининг устидан чиқавермайди. У пайт пойлаб И.Саидовдан яна бир миллион пул сўрайди. Исмоил унга айтилинган суммани эмас, балки саккиз юз минг бераётганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинади.

Ушбу ҳолат юзасидан М.Қорабоевга тегишли қонуний чора кўрилди.
 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 21200 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11506 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 81479 Ўзбекистон
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 9 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 570 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 339 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 806 Спорт
Нобель мукофотининг энг ёш совриндори Оксфорд университетига ўқишга кирди
19:50 738 Жамият
Хитойлик қайтарилган узукка миннатдорлик сифатида 5 минг кишини лағмон билан меҳмон қилди
19:50 454 Жамият
Кўпроқ янгиликлар