«Милан» ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма ўзи учун ким ибрат намунаси экани ҳақидаги фикрини билдириб ўтди.

«Мен оддий бўлиб қолиш учун кўп ҳаракат қиламан, камтарлигимни сақлаб қолиш учун барча ишни қиламан. Ота-онам мени шунга ўргатган. Айниқса онам ҳамиша мен ўзимни оддий ва камсуқум тутишим кераклигини уқтиради.

Отам дурадгорлик қилишда давом этмоқда. У мен унга ёрдам кўрсатишимни истамайди. У менга ёрдам берганчалик ёрдам бера олмайман ҳам.

Отам ҳамиша айтади: «Ҳеч қанақа тату ва сирғалар кўрмайин».

Шунинг учун мен ҳеч қачон баданимни бунақа нарсалар билан безамайман», – деган Доннарумма.

Манба: Tribuna.uz