Молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик оширилади

Ўзбекистон 06 Октябрь 2016 13875
Фото: parliament.gov.uz

Депутатлар палатанинг навбатдаги ялпи мажлиси олдидан бир қатор қонун ва кодексларга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини кўриб чиқишмоқда. 

Хусусан, Бюджет кодексида кўзда тутилган бюджет ва смета-штат интизомини, бюджет сўрови, рўйхатдан ўтказиш учун харажатлар сметалари ва штат жадвалларини, шунингдек молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартибини бузган ҳолларда жавобгарликка тортиш мақсадида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ҳамда Жиноят кодексининг тегишли моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилган.

"Мазкур қонуннинг қабул қилиниши бюджет ва смета-штат интизоми бузиш ҳуқуқбузарликларини квалификация қилиш борасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётида мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этишни ва бир хилда талқин қилишни, бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш учун жавобгарликни тартибга солувчи тўлиқ ва якунланган қонунчилик ҳужжатини шакллантиришни таъминлайди. Шунингдек, амалиётдан келиб чиққан ҳолда бу ўзгартиришлар Бюджет кодексининг алоҳида нормаларини Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс ва Жиноят кодексларининг тегишли нормалари ўртасидаги тафовутларни бартараф этади", дейди Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Аваз Ўринбоев.

Ушбу қонун лойиҳаси фракциялар муҳокамасидан сўнг, палатанинг навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритилади.

Манба: parliament.gov.uz

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар