АҚШнинг Yahoo компанияси мамлакат махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилиб, спам хабарларни ажратувчи фильтрларни ўзгартириш билан фойдаланувчилар мактубларини кузатишда ёрдам берган. Америкада нашр этиладиган The New York Times газетаси ўз манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда. 

Аввалроқ, Reuters агентлиги АҚШ разведкасига Yahoo барча фойдаланувчиларнинг электрон мактубларини яширинча текшириб кўришига имкон берувчи дастурни ишлаб чиққани ҳақида ёзган эди. 

Yahoo ўз навбатида электрон почталарни оммавий кузатиш айбловини инкор қилганди. 

Эндиликда, NYT газетасининг ёзишича, мактубларда болалар порнографияси ва бошқа турли мазмунларни қидириш баҳонасида Yahoo судларнинг махфий топшириқларини бажариб келган. Манбаларнинг сўзларига кўра, компаниядан хорижий террористик гуруҳларга тегишли ва махсус рақамли имзога эга хабарларни топиш талаб қилинган. 

Айни вақтда, бундай маълумотларни тўплаш амалиёти тўхтатилган, деб таъкидлашган нашр манбалари.