ОАВ ИШИДдан бошқа гуруҳ Буюк Британияга ҳужум қилишни режалаштиргани ҳақида хабар топди

Жаҳон 06 Октябрь 2016 4867
Фото: Reuters

«Ал-Қоида» террорчилик ташкилоти ИШИД муваффақиятсизликка учрагани туфайли Европанинг бир қатор мамлакатларида терактлар содир этишни режалаштирган. Times нашри хабарига кўра, асосий нишонда Буюк Британия турибди.

Нашр маълумотига кўра, «Жебҳат ан-Нусра» («Ал-Қоида»нинг қаноти) ИШИДнинг мавқеи ёмонлашуви фонида фаоллашмоқда.

Буюк Британия мудофаа вазири Майкл Фэллоннинг айтишича, «Жебҳат Фатҳ аш-Шом» номи билан ҳам аталадиган бу ташкилот Европага таҳдид сола оладиган ҳолатда эмас.

Нашрнинг хабар қилишича эса, гуруҳ раҳбарлари ҳозирда ҳужум режасини тузиб чиқишмоқда.

Қайд этиш керакки, «Ал-Қоида»нинг собиқ раҳнамоси Усама бин Лодиннинг ўғли Ҳамза кейинги вақтда жангарилар орасида нуфузга эга бўлмоқда ва бир неча марта видеомурожаат билан чиқмоқда.

Кўпроқ янгиликлар