ОПЕК нефть қазиб олиш ҳажми янада камайтирилиши мумкинлигини айтди

Иқтисодиёт 06 Октябрь 2016 5211
Фото: © AFP

Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти (ОПЕК) яқиндаги келишувга нисбатан нефть қазиб олиш ҳажмини яна бир фоизга камайтириш бўйича келишувга келишлари мумкин. Бу ҳақда Жазоир энергетика вазири Нуреддин Бутерфа маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

"Венадаги ноябрдаги саммитда биз бозордаги ҳолатга баҳо берамиз ва агар нефть қазиб олиш ҳажмини 700 минг баррелга камайтириш етарличамас деб топсак, унда уни янада камайтирамиз. Ҳозирда картелда ҳамфикрлик кузатилмоқда, шунинг учун нефть қазиб олишни 1 фоизга камайтириш бўйича келишувга келиш осонроқ бўлади", деб айтди Бутерфа.  

6 октябрда Brent маркасидаги нефть Лондоннинг ICE биржасида бир баррель учун 52,35доллар нархида сотилди. Бу ўтган савдолар ёпилишидаги нархдан 0,91 фоизга кўпроқни ташкил қилган. 

Аввалроқ Goldman Sachs инвестицион банки таҳлилчилари 2017 йилда нефть нархи бир баррель учун 55 доллардан ошмаслигини прогноз қилишганди.

28 сентябрда ОПЕКка кирувчи давлатлар нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 32,65 млн баррель қилиб чеклашга келишиб олишганди. Бу нефть нархларига ижобий таъсир қилган. Ҳажм бўйича якуний таклифни ноябрдаги учрашувда махсус тузилган мувофиқлаштирувчи комиссия тақдим қилади.
 
 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар