Россия АҚШ билан ядро соҳасидаги ҳамкорликни тўхтатади

Жаҳон 06 Октябрь 2016 5425
Фото: ТАСС

Россия ядро ва энергетика соҳаларида илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича АҚШ билан мавжуд келишувлар ижросини тўхтатди. Бу ҳақда Россия ҳукумати сайтида хабар қилинган.

РФ ҳукуматида изоҳ беришларича, АҚШнинг Россияга нисбатан санкциялари туфайли шундай қарор қабул қилинган. 

«2014 йил апрелида «Росатом» давлат корпорацияси АҚШ энергетика вазирлигининг бюросидан Вашингтон Украинадаги воқеалар сабабли, атом энергетикаси соҳасида ҳамкорликни тўхтатиши билдирилган мактуб олган эди», — дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, АҚШ маъмуриятининг бундай қарори келишув шартларини бузиш орқали қабул қилинган. 
 
АҚШ ва Россия ўртасидаги келишув 2013 йил 16 сентябрда Венада имзоланган эди. 
 

Кўпроқ янгиликлар