Россия мудофаа вазирлиги Сурия осмонидаги исталган номаълум жисмни уриб туширишидан огоҳлантирди

Жаҳон 06 Октябрь 2016 16755
Фото: © РИА

Сурия ҳукумати томонидан назорат қилинувчи исталган ракета ёки авиазарба россиялик ҳарбийларга яққол хавф солади, деб айтди 6 октябрда Россия мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Конашенковнинг айтишича, 17 сентябрда суриялик ҳарбийларга хато туфайли берилган зарбалардан кейин Россия ўз ҳарбийларига бундай хато зарбалар берилмаслиги учун барча зарурий чораларни кўрди.

"Ҳмаймим ва Тартусдаги базаларни ҳимояловчи С-400 ва-300 тизимларининг таъсир қилиш доираси исталган номаълум объект учун кутилмаган "совға" бўлиши мумкин", деб айтди Конашенков.

Унинг таъкидлашича, ҳаво ҳужумига қарши тизимлар расчётларида ҳужум қилаётган ракета ва унинг асл парвоз дастурини аниқлаш учун етарлича вақт бўлмайди.

29 сентябрда Reuters ахборот агентлиги АҚШ президенти Барак Обама маъмуриятида Сурия муҳолиф кучларига ёрдам бериш кенгайтирилиши мумкинлиги кўриб чиқилаётганини маълум қилганди. Агентлик мақоласида Сурия ҳукумат қўшинларига авиазарбалар бериш масаласи кўрилгани, бироқ Россия қўшинлари орасида қурбонлар бўлиши мумкинлиги сабабли бунинг эҳтимоли жуда камлиги айтилган.

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 7271 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 19286 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44811 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46488 Lifestyle
Франциядаги супермаркетлар сотилмаган товарларни муҳтожларга тарқатишга мажбур
11:40 83 Жаҳон
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:20 723 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2462 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 3254 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 4173 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 5326 Спорт
Кўпроқ янгиликлар