АҚШ президентлиги сайловида Демократлар партиясидан собиқ номзод Берни Сандерс Республикачилар партияси номзоди Дональд Трампнинг президентлиги мамлакат учун фалокат бўлишини айтиб ўтди.

"Мен бу сайловларни фавқулодда муҳим деб биламан. Дональд Трамп президент бўлиши - бу мамлакат учун фалокатдир... Биз Трамп каби президентни истаймизми? У сайловолди кампаниясини фанатизм асосида қурдику... Бу номзод ҳар куни аёлларни камситади ва уларга ҳужум қилади", деган Сандерс RT телеканали мухбири Эд Шульцга берган интервьюсида.

АҚШ президентлиги ва конгресснинг икки палатаси учун сайловлар 8 ноябрь куни бўлиб ўтади. Барак Обама иккинчи муддатини якунламоқда ва сайловда номзоди билан иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.