Сурия озодлик армиясининг палаткали лагерида портлаш рўй берди.

Reuters агентлиги маълумотига кўра, портлаш қурбонлари сони 20 нафардан ортиқни ташкил қилган. Шунингдек, ўнлаб кишилар жароҳатланган.

Anadolu агентлиги хабарига кўра, портловчи қурилма қоровуллар алмашаётган вақтда ҳаракатга келтирилган.

Ушбу лагерь Туркия ва Сурия чегараси ҳудудида жойлашган бўлиб, ундан ўтказиш пункти сифатида ҳам фойдаланилган. Бу жой орқали Туркия ҳудудига СОАнинг ҳамда Туркия армиясининг "Фрот қалқони" амалиёти давомида жароҳатланган жангчилари олиб ўтилган.

Сурия озодлик армияси - Сурия ҳудудида ҳукуматга қарши курашаётган йирик кучлардан бири бўлиб, бир неча исёнчи гуруҳлар билан иттифоқ тузган. Турли баҳоларга кўра, бу ташкилот таркибида 50 минг нафарга яқин жангчи мавжуд.