Марказий Швейцариядаги 5 юлдузли меҳмонхона саёҳатчи блогер ўз инстаграмида у ҳақда қисқа видеони жойлаштиргандан кейин интернет-сенсацияга айланди, деб ёзмоқда The Local.

Ролик 120 млн та намойиш ва кўплаб репостлар тўплади.

Фирвальдштет кўли соҳилида жойлашган меҳмонхонадан олинган видеода бир одам томдаги сув ҳавзасига кирганда, у ердан тоғларга ажойиб манзара очилади.

Меҳмонхона раҳбарининг айтишича, шундан кейин меҳмонхона маъмурлари куну-тун тинмай қўнғироқлар қабул қилишмоқда, бутун дунёдан юзлаб хатлар келмоқда. 

Таъкидланишича, меҳмонхонадаги ўринлар 2017 йил апрелигача эгаллаб бўлинган.  

Меҳмонхонадаги энг арзон хона нархи тахминан 500 долларга яқинни ташкил қилади.